Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Онлайн дарслар Uzdigital TV ва 4 та қўшимча каналда ҳам намойиш этилади
28.03.2020 14:41,  
8961

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 30 март кунидан бошлаб учта телеканалда телевизион дарслар намойиш этишни бошлайди.

Uzdigital TV МЧЖ абонентлари 1-4 синфлар учун телевизион дарсларни National Geography Wild каналида, 5-8 синфлар учун Eurosport каналида ва 9-11 синфлари учун эса “Охота ва рыбалка” каналида томоша қилишлари мумкин.

Дарс жадваллари

Кабель телевидение ҳамда IP-телевидение абонентларида эса телевизион дарслар бошқа телеканаллар ўрнига намойиш этилиши мумкин.

Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилди.

Агар абонентларда савол ёки муаммолар юзага келса, улар телевидение хизматларини тақдим этувчи компанияларга мурожаат этиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги ҳар ҳафта телевизион дарслар эфир вақти ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилиб боради.

Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги видеодарсларни интернет тармоғида жойлаштириб борилишини маълум қилди.

Жумладан, видеодарслар қуйидаги манбаларда жойлаштириб борилади:

TASIX тармоғида

TASIX тармоғидан ташқарида

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан