Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Опа, сиз менга ‘понятка’ берманг»
23.01.2021 15:56,  
3400

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувлардан маълум бўлишича, фуқаро ёш ҳоким билан телефон орқали мулоқотида унинг муомаласидан норози бўлиб, шикоят қилган.Бу ҳақида "Дарё" хабар берди.

«Опажон, сиз менга нима деётгандингиз, мен мана буларга бақириб, ану қилаётган пайтим эди. Сиз менга нима деяпсиз?», — дейди ёш ҳоким.

Мазкур гапга жавобан фуқаро ёш ҳокимга ҳеч кимга бақиришга ҳаққи йўқлигини эслатиб, «Кимга бақиряпсиз?» дея савол беради.

Сетора Эргашева эса бунга жавобан фуқарога «Менинг қўл остимда қанча одамим ва қанча муаммом борлигини биласизми?», — дейди.

Ўзаро суҳбатда фуқаро ёш ҳокимга ҳали ёшлигини, фуқароларга яхши муносабатда бўлишини айтиб, «Муомала маданиятини ўрганинг», — дейди. Яккабоғ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Сетора Эргашева эса ««Опа, сиз менга ‘понятка’ берманг»», — дея жавоб беради.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувда, шунингдек, ёш ҳоким фуқарога телефон қўнғироғига жавоб берганини айтиб, «Қайси ҳоким телефонингизга жавоб берган?», — дейди. Фуқаро эса туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев телефон қўнғироқларига тезда жавоб берганини билдиради.

Яккабоғ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳасанов 10 кун муддатга ҳокимлик вазифасини бажараётган Сетора Эргашева Жаҳон тиллари университетининг биринчи курс талабаси ва Президент стипендияси соҳибаси эканлигини маълум қилди.«Сетора Эргашева мактабни олтин медал билан тамомлаган ва грантга ўқишга кирган. Унинг ташаббуси билан Яккабоғда кам таъминланган оилалар фарзандларининг ўқиши учун ўқув марказ ташкил қилиниб, "Президент" ўқув маркази деб номланган», — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

Шерзод Ҳасанов ёш ҳоким ва фуқаро нима сабабдан тортишганига Сетора Эргашева билан суҳбатлашгач ойдинлик киритишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи ҳокимлар 2021 йил 17 январ куни 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиб даволаниш ва дам олиш учун Тошкентга жўнаб кетганди.Ҳокимлар меҳнат таътилига чиққач уларнинг ўрнини ёш ҳокимлар эгаллаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан