Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оққўрғонда ёш келин-куёв ис газидан вафот этди
27.11.2021 12:56,  
242

Оққўрғонда ёш келин-куёв ноодатий тарзда вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг ҳодисани ўрганиш тўғрисида чиқарган қарорида айтиб ўтилади.

Қайд этилишича, ҳодиса 26 ноябрь куни содир бўлган. “Султонобод” МФЙдаги Ш.Д. номида бўлган хонадонда жами 2 нафар фуқаронинг вафот этиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Маълумотга кўра, туманда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш мақсадида комиссия тузилган.

Ҳолатга Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хаёт Шамсутдинов ҳам муносабат билдирди.

"Оққўрғон туманида эр-хотин ис газдан заҳарланиб вафот этганликлари ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейди у ўз изоҳида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан