Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўрта Чирчиқ туманида ҳокимлик ходими пичоқланди
22.01.2021 11:46,  
543

Тошкент вилоят прокуратураси Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ходимига тан жароҳати етказилганлиги юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, туманда яшовчи фуқаро Б.А. 2021 йил 19 январь куни низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётгани, бунга туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётгани важидан у билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 19 январь куни Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Б.А. Жиноят-процессуал кодекс талаблари асосида ушланган.

Ҳозирда Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан