Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўртачирчиқда 21 ёшли фуқаро 5 килограмм марихуана билан ушланди
15.09.2020 15:41,  
405

9 сентябрь куни 14:00 да Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда туманнинг «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудидан ўтган «Авангард-Ўртасарой» автомобиль йўлида 21 ёшли Ж.С., ўзи билан олиб келган, пакетга солиб қадоқланган ўткир ҳидли ўсимликни 2.200.000 сўмга сотган вақтида ушланган ва мазкур ўсимлик ҳамда пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ж.С., дан олинган ўсимлик таркибида тетрогидроканнабинол актив гиёҳвандлик моддаси бўлган ҳўл ҳолатдаги вазни 5 кг. 53 грамм марихуана ўсимлиги эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.С.,га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари кўп миқдорда ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сотиш) жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Ж.С., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан