Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ортиқхўжаев пойтахтда 30 млрд сўмлик дарахт экишни таклиф қилаётган бир пайтда,Қашқадарёда нега дарахтлар қўпориб ташланди?
19.01.2021 17:19,  
368

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Буюк Турон кўчасида минглаб дарахтларнинг қўпорилаётганлиги ҳақида Давлат экология қўмитаси хабар берди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспексияси Давлат экология қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси инспекторлари белгиланган манзил бўйича мурожаатни ўрганиб чиқдилар.

Ўрганиш натижаларига кўра, вилоят ҳокими қарорига асосан ажратилган 10 гектар ер майдонида Кичик саноат зонаси ташкил этилаётган бўлган. Мазкур ҳудуддаги 2 874 туп ҳар хил турдаги дарахтлар давлат рақами (555 СА 70) экскаватор техника воситаси ёрдамида илдизи билан қўпорилганлиги аниқланди ва ҳолат юзасидан далолатнома тузилган.

Экология қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Қарши шаҳар Қурилиш бўлимининг 2020 йил 23 ноябрдаги Қарши шаҳар «Буюк Турон» МФЙ, Буюк Турон кўчасида ташкил этилаётган «Кичик саноат зонаси» ҳудудидаги экинзор ва дарахтларни таг қисмидан олиб ташлаш тўғрисидаги мурожаатига жавобан Қарши шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспексияси томонидан дарахт ва буталарни кесиш тартиби кўрсатиб ўтилган ҳолда, дарахт ва буталарни кесишга рухсат берилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан