Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ортиқхўжаев Сенат мажлисида қандай муаммони кўтарди?
6.01.2021 16:47,  
630

Видеоконференсия шаклида ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев учдан ортиқ қаватли уй-жойлар қурилиши аҳоли норозигини келтириб чиқараётганини айтди.
“Кейинги пайтларда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Ҳусусан, Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли квартирали уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бунинг оқибатида қурилган кўп қаватли квартиралар уйларидаги муҳандислик-коммуникасиялар тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва айримлари қуввати етмай, айримларида турли хил авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Ҳокимга кўра, учдан ортиқ қаватли уйлар қурилиши шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги ва коммунал муаммоларини ортишига олиб келмоқда.
“2020 йил хатлов ўтказилганда, юздан ортиқ янги тартибдаги уй жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида уч ва учдан ортиқ қаватли уй-жойлар қурилган. Ушбу ҳолатлар шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилигини ва коммунал муаммоларини ортишига олиб келмоқда”, деб хабар бермоқда Qalampir.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан