Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ота 6 ёшли ўғлини ўқлов билан уриб ўлдирди
6.02.2021 20:49,  
1167

Ушбу фожеа Россиянинг Талдом шаҳрида рўй берди. Аёлининг илтимоси билан уйда болаларига қараб ўтирган ўзбекистонлик эркак фарзандини ўқлов билан 26 марта урган. Бола ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «МК» манбаси хабар берди.

Ушбу ёш оила Запрудня посёлкасидаги уч қаватли уйда ижарада яшаган. Эр-хотинлар квартирада қолган 6 ва 4 ёшли икки ўғлига галма-галдан қараб туришиб, ишга ҳам навбатма-навбат бориб келишган.

2020 йил 3 август куни фарзандларни олиб қолиш навбати 26 ёшли оила бошлиғига келади. Унинг сўзларига кўра, соат тахминан 16:00да болаларни кийинтириб, коридорда кутиб туришларини айтган. Аммо чиқиб қараса, улар гапга қулоқ солмай кўчага чиқиб кетганлар. Шунда катта ўғли зинадан йиқилиб тушган.

Бундан фиғони фалакка чиққан отани болаларнинг кўз ёшлари ҳам, ялинишлари ҳам тўхтата олмаган. У кейинчалик ўғилларини «таъзирини бериб, тарбияламоқчи бўлгани»ни айтади. Афсуски, бундай бағритошлик кенжатойнинг ҳаётига зомин бўлди. Шифокорларнинг аниқлашича, 4 ёшли болага ёғоч ўқловдан жуда кўп жароҳатлар етказилган, у травматик шок ҳолатига тушиб қолган. Врачларнинг айтишича, марҳумнинг танасида деярли соғ жой қолмаган эди.

Судда кўз қонга тўлган бешафқат ота ўз айбини тан олиб, пушаймон эканлигини билдирган. Эркакнинг айтишича, ушбу ҳодисага соғлом турмуш тарзи «айбдор» экан. У ичиш ва чекишни ташлагандан кейин асабий бўлиб қолган эмиш. Шунинг учун ўзини тута олмабди.

Суд уни Жиноят ишининг тегишли моддаси билан айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этди. Жазо қатъий режим остидаги колонияда ўталиши кўрсатиб ўтилди.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан