Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Умаров тезликни оширгани учун жарима тўлади
20.07.2019 00:18,  
58

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров автомобилида тақиқланган тезликда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарима тўлади. 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Отабек Умаров бошқарувидаги «Тесла» русумли автомобиль тунги вақтда Тошкент шаҳри кўчаларида соатига 201 километр тезликда ҳаракатланиши тасвирланган видео пайдо бўлганди.

Ўзбекистон Президентининг қизи Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи бўлмиш Отабек Умаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қоидаларни бузгани учун ўз ихтиёри билан бориб коммунал касса орқали жарима тўлаганини маълум қилган.

«Куни кеча оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ видео тарқалгани Президентимизнинг очиқлик ва сўз эркинлиги сиёсати амалда эканини кўрсатади, деб ўйлайман.

Журналистлар ва блогерлар ҳақиқатан ҳам реал ҳаётимизда бор муаммоларни кўтариб чиқаётгани қувонарли. Сизлар жамиятда рўй бераётган воқеаларга бефарқ эмаслигингиз, одамларнинг мавқейи ва лавозимидан қатъи назар танқид қилаётганингиз бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ва тартибга риоя қилишга чақиради. 

Бугуноқ барча жарималар тўланди. Қонун барча учун баробар! 

Шу фурсатдан фойдаланиб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман!», дейди Отабек.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан