Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Умаров “тонировка” мавзуси хавфсизликни таъминлашда тўсиқ бўлолмаслигини маълум қилди
20.07.2019 11:40,  
63

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Инстаграмдаги саҳифасида автоулов "тонировка"си ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Умаровнинг фикрича, хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда тонировка ҳеч ҳам тўсиқ бўлолмайди.

"Менга "Инстаграм"даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — "тонировка" борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикримча, "тонировка" мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади.

Масаланинг муҳим эканлигини ҳамда Интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, биз мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бердик. Ҳозирда "тонировка" мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов "тонировка"си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди", - деб ёзган Умаров.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан