Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева Дубайдаги кўргазмада иштирок этмоқда (+фото)
27.11.2021 12:59,  
802

Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти, Осиё Олимпия кенгаши вице президенти Отабек Умаров ва унинг турмуш ўртоғи, президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева билан Дубайдаги Expo кўргазмасида тушган суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

«Expo тарихида илк маротаба Ўзбекистон павильони бизнинг мутахассисларимиз томонидан бошидан охиригача барпо этилди. Бухоро, Самарқанд ва Хива тимсоли бўлган учта эллиптик бино, шунингдек, анъанавий қиррали аркли LED-портал такрорланмас ва ўзига хос тасвирни яратади.

Уйдан минглаб километр узоқликда бўла туриб, глобал кўргазмага ташриф буюриб ватаннинг бир парчасига тегиниш — ҳайратга солувчи туйғудир. У ерда суюкли инсонингиз билан бирга бўлиш эса — унутилмас ҳодиса», — дея изоҳ ёзиб қолдирган Отабек Умаров.

Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева Дубайдаги кўргазмада иштирок этмоқдаОтабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева Дубайдаги кўргазмада иштирок этмоқда

Маълумот учун, Дубайда пандемия сабабли бир йилга қолдирилган expo 2020 бутунжаҳон кўргазмаси 30 сентябрь куни очилди. «Ғояларни бирлаштириб, келажакни яратамиз» деган шиор остида ўтувчи кўргазма 2022 йил 31 мартгача давом этади. Унда 191 та давлат фан, техника ва санъат соҳаларида эришган ютуқлари ва инновацияларини намойиш қилади.

27 ноябрда «Dubai Opera» саҳнасида «Лазги – қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро тақдимоти, 29 ноябрь куни Expo 2020 Dubai бутунжаҳон кўргазмаси Аёллар павильонида Ўзбекистоннинг «Жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги сессияси, 30 ноябрь куни Jubilee Park Expo 2020 саҳнасида пианино ижрочиси Беҳзод Абдураимовнинг концерт дастури бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан