Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган 9 ойда Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюргани айтилди
7.11.2021 15:27,  
58

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, пандемия даврида 260 минг иш ўрини, 1400 та туристик ташкилот ва 1360 та жойлаштириш воситаси, 2,2 млндан ортиқ гид-таржимон ва туризмга ёндош соҳалар фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида соҳадаги тадбирколик субъектларига ссуда, кредит, солиқ имтиёзлари тақдим этилган. Қўшимча тарзда хорижий сайёҳлардан олинадиган туристик йиғим 2023 йил 1 сентябргача тўхтатилган.

Шунингдек, туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ҳисобот даврида 6,5 млрд сўм миқдорида маблағ давлат бюджетидан субсидия ажратилган.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 105 та янги меҳмонхона, 1 001 та оилавий меҳмон уйлари, 90 та туристик корхона очилган.

“Туризм соҳасини тиклаш учун олиб борилган амалий ишлар натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида юртимизга 1 млн 200 минг (1 135 621) нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди ва 273 млн доллар миқдорида туризм хизматлари экспорт қилинди”, - деди Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилда айрим Ғарбий Европа, Америка ва МДҲ давлатларидан кутилганидан ҳам кўпроқ сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Жануби-шарқий Осиё (Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Тайван, Жанубий Корея) давлатлардаги чекловлар сабабли прогноз қилинган кўсаткичлардан кам миқдорда сайёҳ келган.
Йил давомида мазкур тоифадаги сайёҳлар сонини 1,7 млн нафарга етказиш прогноз қилинган.

Меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб, “Тревел журналистика”, “Креатив индустрия”, “Смарт туризм”, “Маданий меросни бошқариш”, “Музей иши” йўналишлари ташкил этилди. Шунингдек, мамлакат тарихи ва маданий меросини чуқур ўрганиш учун олийгоҳ қошида “Ипак йўли цивилизацияси” тадқиқот институти ташкил этилмоқда.

Келгусида битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида олийгоҳ ва “Самарқанд туризм маркази” ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. 2022-2023 йилларда Самарқанд туманида 212 гектар майдонда ташкил этилаётган Марказда 10 та иншоот, жумладан, конгресс холл, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари қуриб, ишга туширилади.

Шунингдек, туризм соҳасидаги олий ўқув юртлари ва коллежларнинг битирувчиларини иш билан таъминлаш учун “Travel-jobs.uz” веб-сайти (платформа) ишга туширилди. Платформа иш берувчи ҳамда битирувчиларни тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига кўмаклашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан