Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТМ битирувчилари контракт тўламаса, якуний имтиҳонга киритилмайдими?
5.05.2020 22:57,  
340

АОКА штабига олий таълим тизимига оид келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоб берди

— ОТМ битирувчи курс талабаларига контракт пулларини тўлаш керак демоқда. Агар тўланмаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди деб эшитдим. Шу тўғрими? 
 
— Карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли. Ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, контаркт тўлови муддатини мустақил узайтириш ваколатига эга. Тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин. Лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан