Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Охирги уч йилда куч ишлатар органлар томонидан қийноқ ва тазйиқлар қилинганлиги юзасидан 757 та ариза тушган – Бош прокуратура
29.05.2020 15:41,  
206

Бугун 29 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Бош прокуратура ҳузурида фаолият олиб бораётган Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳининг етакчи мутахассислари ва Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам иштирок этди.

Тадбирда, қийноқларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва президентнинг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҳақида сўз борди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда қийноқнинг олдини олиш мақсадида вақтинча сақлаш, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларига 3 мингдан ортиқ аудио ҳамда видео ёзув ускуналари ўрнатилди.

Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида адвокатлар учун жиҳозланган 69 та хона ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда инсон ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш зарурати қуйидагилар билан изоҳланади:

биринчидан, қийноқнинг олдини олиш бўйича миллий тизим халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига тўлиқ мувофиқ эмас.

Бу эса, мамлакатимизнинг нуфузига ҳамда халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнига салбий таъсир кўрсатади дейилади прокуратура хабарида.

Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан ҳар йили эълон қилинадиган Инсон тараққиёти индексида (Human Development Index) Ўзбекистоннинг ўрни сўнгги йигирма йилда ижобий томонга ўзгармаган.
Инсон тараққиёти индексининг баҳоловчи кўрсаткичларидан бири - инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари, шу жумладан қийноқнинг олдини олиш бўйича халқаро шартномаларнинг ратификация қилиниши ва амал қилиниши ҳолатини акс эттиради;

иккинчидан, қийноқ билан боғлиқ ҳолатларнинг сўнги вақтда кўпайиши кузатилаётганлиги аҳолини ўринли ташвишга солмоқда.

Мамлакатимизда 2017 йилда 7 та, 2018 йилда 10 та, 2019 йилда эса 16 та қийноққа солиш жинояти, яъни Жиноят кодексининг 235-моддасида назарда тутилган жиноят (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) қайд қилинган, натижаси бўйича айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилган;

учинчидан, қийноққа доир мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда қийноқ ҳолатларига доир ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга оширишнинг бугунги ҳолати талабга тўлиқ жавоб бермайди.

Сўнгги уч йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийнаш, қўрқитиш ва бошқа тазйиқлар қилинганлиги юзасидан 757 та (2019­-208, 2018-352, 2017-197) ариза ва хабарлар келиб тушган бўлса, уларнинг 33 таси (2019-16, 2018-10, 2017-7), яъни 4,4 фоизи бўйича жиноят иши қўзғатилган;

тўртинчидан, жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш тизимини йўлга қўйиш жиддий заруратга айланган, чунки жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб туриш жараёнида белгиланган муддатдан ортиқча вақт давомида ушлаб туриш, ушлаб туриш бошланган вақтни кечиктириб кўрсатиш, ғайриқонуний равишда ушлаб туриш каби ҳолатлар кузатилмоқда;

бешинчидан, қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш ҳамда уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш ишларини такомиллаштиришни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Амалиёт таҳлил қилинганда қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ва уларга кўрсатилган ёрдам (ижтимоий, ҳуқуқий, психологик) масалалари бўйича аниқ статистик маълумотларни юритиш тизими йўлга қўйилмаганлиги маълум бўлди;

олтинчидан, қийноқнинг барвақт олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва бошқа мутасадди органларнинг фаолиятларини ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жойларга мунтазам равишда мониторинг ташрифларини амалга оширишини йўлга қўйиш зарурати юзага келган;

еттинчидан, БМТнинг Қийноққа қарши қўмитаси томонидан 2020 йил 14 январда билдирилган Ўзбекистонинг бешинчи даврий ҳисоботи бўйича якуний эътирозларда қийноқнинг олдини олиш тизимини халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек қийноқнинг барвақт олдини олиш, қийноққа доир мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, қийноқдан жабрланганларни реабилитация қилиш бўйича самарали ҳуқуқий, институционал механизмларни жорий этиш бўйича қатор тавсиялар берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан