Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжон Арманистон АЭСига ракета зарбаси билан таҳдид қилди
17.07.2020 14:06,  
535

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистоннинг Мецамор шаҳри яқинида жойлашган атом электр станциясига юқори аниқликдаги ракета зарбасини етказиш мумкинлигини маълум қилди.

"Арманистон Озарбайжон Қуролли кучларида мавжуд Арманистон учун ҳалокатли бўладиган Мецамор АЭСига аниқ зарба беришга қодир бўлган янги ракета тизимлари ҳақида унутишмасин", - дея Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари полковник Вагиф Даргаҳли сўзларидан иқтибос келтирди Ozu.az портали.

Даргаҳли АЭСга зарба бериш эҳтимоли ҳақида гапириб, Арманистоннинг катта ҳудудларини сув босишига олиб келадиган Мингечевир сув омбори тўғонига зарба бериши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги вакили шунингдек, мавжуд ҳарбий ҳаво мудофаа тизимлари тўғонга зарба беришга йўл қўймайди деди. Шунингдек, у Озарбайжонда Мингечевир сув омбори тўғонини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Мингечевир шаҳри яқинидаги майдони 600 кв. м. бўлган сув омбор 1953 йилда Кура дарёсида қурилган. Сув омбори Мингечевир ГЭСида (402 МВт) электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлайди ва суғоришда ҳам ишлатилади.

Арманистон атом электростанцияси 70 йилларда қурилган, ҳозир унинг иккита энергоблокидан биттаси ишлаяпти. Одатий тартибда АЭС мамлакатнинг учдан бир қисм электр энергиясини ишлаб чиқаради, аммо 1 июлдан бошлаб у режали таъмирлаш учун тўхтатилди. Энергия блокининг янги ишга туширилиши 3 сентябрга мўлжалланган. Арманистондаги АЭС фаолияти билан «Росатом» шуғулланади.

Мингечевир сув омбори ва Арманистондаги атом электр станциясининг тўғонига мумкин бўлган ҳужумлар мавзуси оммавий ахборот воситаларида бир неча бор муҳокама қилинган. 2014 йилда Миллий экологик прогнозлаш маркази раҳбари Телман Зейналов Haqqin.az нашрига берган интервьюсида агар тўғон портлаб кетса, Бокуга қадар сув келиши мумкинлигини айтган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан