Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
28.09.2020 10:33,  
1440

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар пайтида 550 дан ортиқ арманистонлик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги "Интерфакс-Озарбайжон" нашрига маълум қилди. 

Аввалроқ, Ереван ўз тарафидан 16 киши ҳалок бўлганлиги ва 200 дан ортиқ киши яралангани ҳақида эълон қилганди.

«Олинган маълумотларга кўра, Арманистон қуролли кучлари якшанба кунги жангларда жиддий йўққотишларга дуч келишди. Хусусан, Озарбайжон армияси 22 та танк ва бошқа оғир зирҳли техника, 15 та "ОСА" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракета тизими, 18 та дрон, 8 та артиллерия мосламаси ва 3 та ўқ-дорилар омборини йўқ қилди. Бундан ташқари, 550 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди», - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Бокудаги Озарбайжон ҳарбийлари ва техникалари орасида йўқотишлар аниқ айтилмаган. Аввалроқ Арманистон мудофаа вазирлиги 200 га яқин озарбайжонлик аскарларнинг ўлими, шунингдек, 30 та зирҳли техника ва 20 та дроннинг йўқ қилиниши ҳақида хабар берган эди.

Тоғли Қорабоғдаги алоқа чизиғида Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийларининг тўқнашуви 27 сентябр куни эрталаб содир бўлди. Томонлар можаронинг авж олишида бир-бирларини айблашди. Икки томоннинг самолётлари, артиллерияси ва танклари иштирокидаги тўқнашув тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди ва минтақадаги 1994 йилдан бери энг йирик тўқнашув бўлди. Ҳар икки мамлакатда ҳам ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан