Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжонда ташкил этилган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ўз ниҳоясига етди
11.04.2021 21:45,  
91

Озарбайжоннинг Боку ва Агдам шаҳарларида ташкил этилган Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш бугун ўз ниҳоясига етди.

Мазкур йиғилишда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. 

Тадбир доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди, соҳани янада ривожлантириш ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди. 

Ташрифнинг учинчи кунида Асаджон Ходжаев Тоғли Қорабоғда бўлди. 

АОКА раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда рўй берган нохуш ҳодисалар туфайли бузилган кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди. 

Шу тариқа Туркий Кенгаш доирасидаги ахборот ва медиа соҳасида йиғилиш ҳамда унинг доирасидаги бошқа тадбирлар якунланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан