Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзавтосаноат Беларусда Chevrolet брендида автомобиллар савдосини бошлади
22.05.2020 12:52,  
206

Ўзавтосаноат Беларусда Chevrolet бренди остида автомобиллар савдосини бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Беларусда тақдим этилган илк моделлар Spark, Nexia ва Cobalt моделлари бўлди. Автомобилларнинг биринчи партияси “Мултимоторс” автомарказига етказиб берилди.

Беларусда Chevrolet ушбу моделларининг асосий афзаллиги нарх ва сифатнинг ажойиб мутаносиблиги, жумладан комплектациясида.

UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия эспорт бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган.

Мултимоторс автосалонида Chevrolet Spark моделининг нархи 24 885 беларус рубли (105,4 миллион сўм)дан бошланади.

Nexia нархи эса 24 643 беларус рубли (104,4 млн. сўм).

Cobalt Минск автосалонида 25 247 беларус рубли (106,9 млн. сўм)дан таклиф қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан