Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек экспортчилари Малайзияга гилос экспорт қилишни йўлга қўймоқда
13.06.2020 13:06,  
183

Малайзия бозори эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистондан янги узилган гилосларнинг биринчи синов партияси ушбу мамлакатга жўнатилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Экспорт «Green Food Export» МЧЖ томонидан амалга оширилган. Синов партияси ҳажми 1 тоннани ташкил этади. Юк "Product of Uzbekistan" (Ўзбекистон маҳсулоти) махсус белгиси билан ёрлиқланган.

«Green Food Export» компанияси вакилларининг сўзларига кўра, янги маҳсулот катта қизиқиш уйғотди ва компания Малайзияга мева экспортини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Малайзиянинг этакчи чакана савдо тармоқлари билан музокаралар олиб борилмоқда, шунингдек, жорий йилнинг август ойида экспорт қилинадиган товарларга қўшимча равишда бошқа турдаги мева ва сабзавотларни ҳам этказиб бериш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан