Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек фотографи депрессияга оид автопортретлар ғолиб бўлди
20.08.2020 20:59,  
527

Ўзбекистонда туғилган фотограф Арсений Несходимов "Депрессия" мавзусидаги бир нечта автопортретлари билан "Wellcome Photography 2020" мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Фотосуратчи 15 минг фунт (202,8 млн. сўм) ишлаб олди. Несходимов "Прозак" деб номланган бешта расмлар тўпламини яратди. 20 ёшидан бери депрессиядан азият чеккан иқтидорли фотографнинг айтишича, антидепрессантлар унга ёрдам бермаган ва шунинг учун у ўз ота-онасининг уйида ва Мисрнинг Шарм ал-Шайхида бўлган воқеаларни тасвирлаш учун Москвадан чиқиб кетишга қарор қилган.

"Менинг автопортретларим умидсизлик ва маънони йўқотиш билан курашишга ёрдам берадиган даволашнинг бир тури, айниқса пандемиянинг ушбу оғир даврида. Мен уч ой ишсиз уйда қолиб кетдим ва яшашга мазмун берган ягона нарса, - бу суратга олишни давом эттириш бўлди", - деди Несходимов.

Арсений Несходимов. Фото: Wellcome Photography Prize

 

Ҳакамлар ҳайъати турли мавзулар бўйича баҳс олиб борган 13 мамлакатдан келган 25 нафар фотосуратчиларни танлаб олди. Ғолиблар 19 август куни бўлиб ўтган онлайн тадбирда эълон қилинди. Ғолибларнинг номлари ва асарлари YouTube'да эълон қилинди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан