Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек сўми январь–август ойларида АҚШ долларига нисбатан неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинди
10.09.2021 08:45,  
222
Марказий банк бошқаруви йиғилиши 9 сентябрь куни ўтказилиб, унда йиллик асосий ставкани 14 фоиз ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилганди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойи давомида 1 АҚШ доллари учун сўм алмашув курси 10449–10683 сўм оралиғида тебраниб, йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланган.

Январь–июль ойларида экспорт ҳажми (олтинсиз) 6,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган. Импорт ҳажми эса 13,4 миллиард АҚШ долларига етган. Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8 ойда қарийб 4,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Шунингдек, августда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг йиллик ўсиши 15,5 фоизни ташкил этиб, умумий инфляцияга энг асосий оширувчи ҳисса қўшди. Ёз ойларида мева ва сабзавотлар нархлари ҳамда ойлик инфляция кўрсаткичларида кутилганидек мавсумий пасайиш суръатлари кузатилмаган.

Таркибий жиҳатдан барқарор компонентлардан ташкил топган ноозиқ-овқат ва хизматлар гуруҳлари нархларида август ойида йиллик ўсиш суръатлари мос равишда 8,1 ва 7,6 фоизни ташкил этиб, умумий инфляциянинг секинлашишига хизмат қилмоқда.

Мавсумий тебранувчан мева ва сабзавотлар, ёнилғи маҳсулотлари ва тартибга солинадиган товарлар нархлари (тарифлари) ўзгаришини истисно қилиш орқали ҳисобланадиган базавий инфляция даражаси август ойида умумий инфляция даражасидан пасайиб, йиллик 9,5 фоизни ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан