Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек-хитой вакцинасининг кучайтирилган дозаси «омикрон»дан деярли 100 фоиз ҳимоя қилиши маълум қилинди
9.01.2022 22:48,  
152

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори Шаҳло Турдиқулова ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг кучайтирилган дозаси «омикрон»дан деярли 100 фоиз ҳимоя қилишини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, 7 январь куни Илғор технологиялар маркази (ИТМ) лабораториясида «омикрон» штамми қайд этилган. Ушбу шатамм Ўзбекистон ҳудудига Дубайдан келган хориж фуқаросида аниқланган.

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мазкур ҳолат, шунингдек, «омикрон» тарқалишига қарши чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Унда воқеани шарҳлаган Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова «омикрон»нинг дунё бўйлаб тез тарқалиши инобатга олинса, унинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши вақт масаласи бўлганини билдирган.

Шунингдек, Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси кучайтирилган дозаси ушбу штаммдан деярли 100 фоиз ҳимоя қилишини маълум қилган.

«Илғор технологиялар маркази раҳбари сифатида ZF-UZ-VAC 2001 синовларида ва вирусли мутацияларни ўрганишда фаол иштирок этарканман, мамлакатимиздаги энг оммабоп Ўзбекистон-Хитой вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар янги штамм бўйича яхши натижаларни кўрсатаётганини айтишим мумкин. Вакцинанинг кучайтирилган — бустер дозаси ‘омикронъдан деярли 100 фоиз ҳимоя қилади. Хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам буни тасдиқлади», — деган у.

Махсус комиссия йиғилишида аҳолини, шу жумладан ZF-UZ-VAC2001 нинг кучайтирилган дозалари билан эмлашни зудлик билан тезлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Олдинроқ, Ўзбекистонда ҳам «омикрон» штамми аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан