Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 1 миллиард доллар қарз олмоқчи
20.03.2020 10:53,  
1159

Ўзбекистон Республикаси президенти “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

– Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштиришни таъминлаш мақсадида 2020 йилда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 1 млрд АҚШ доллари миқдоригача ташқи қарз маблағларини, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари, экспорт қилувчилар ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш чораларини кўради;

– икки ҳафта муддатда солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш орқали ишга солинмаган захираларни излаб топиш, ҳисобланган солиқлар тўлиқ тўланишини таъминлаш, “яширин” иқтисодиётни қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилигининг янги самарали шаклларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлайди.

– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойда комплекс чора-тадбирлар ижроси ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бундан олдин, Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратилиши хабар берилганди. 

МАВЗУГА ДОИР: Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги маблағ нималарга сарф қилинади?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан