Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аэропортларида туман туфайли бир қатор халқаро ва ички рейслар парвози кечиктирилди
7.12.2021 11:59,  
43

Бугун, 7 декабрь куни эрталаб Урганч ва Андижон аэропортларида туман тушгани ва кўриш масофаси ёмонлашгани сабабли бир нечта самолётлар учиб кета олмади ҳамда қўнишни амалга ошира олмади.

Кучли туман туфайли «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU-1976 рейси бўйича бортида 131 нафар йўловчи бўлган ва Москвадан парвоз қилган самолёт соат 06:40да Урганчга қўна олмади ва Нукусдаги захира аэродромга йўл олди.

Бошқа бир рейс - Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY053 рейси Тошкентда Урганчга парвозни кутмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20да Урганчга қўниши керак эди. Кейинчалик самолёт HY279 рейси билан Истанбулга учади.

“Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман кузатилмоқда. Кўриш масофаси 200 метрдан 400 метргача яхшиланди. Синоптикларнинг прогнозига кўра, туман соат 11:00 - 11:30 гача тарқалиши керак. Учиш учун мақбул кўриш масофаси камида 800 метрни ташкил қилади”, дейилади хабарда.

Туман Тошкентдан Андижонга йўл олиши керак бўлган HY091 рейсини ҳам кечиктирди. Самолёт соат 08:30да парвоз қилиши керак эди, аммо қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда турибди. Дастлабки жўнаш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан