Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Афғонистон Миллий ярашув кенгашини қўллаб-қувватлади
18.05.2020 14:25,  
40

Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

"Шунингдек, умид қиламизки, ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади", дефилади Ташқи ишлар вазирлиги пресс-релизида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан