Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон армиясида янги «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони жорий этилмоқда
15.12.2021 14:48,  
75

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Норма.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини интенсив синовлардан ўтказиш ва уларни «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом;

«Довюрак жангчи» фарқловчи нишонининг кўриниши ва тавсифи.

Низом Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия ва ДХХнинг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларини интенсив синовлардан ўтказиш ва уларни «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

Интенсив синов деганда ҳарбий хизматчиларнинг жисмонан бақувватлигини, чидамлилигини, экстремал шароитларда турли жисмоний юкламаларга руҳий бардошлилигини синаш бўйича машқлар мажмуи тушунилади.

Шунингдек, низомда мослашувчанлик кўникмаси, пиёда юриш (марш-югуриш), руҳий барқарорлик, куч машқлари, ягона тўсиқли йўлак, ҳарбий қисмлар, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, экстремал шароит каби тушунчалар қўлланилади.

Интенсив синовларни ўтказиш ва «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирлаш ҳар йили қуйидаги тартибда амалга оширилади:

интенсив синовларда қатнашиш истагини билдирган ҳарбий хизматчилар 15 августга қадар бевосита командирларига (бошлиқларига) билдирги билан мурожаат қилади;

номзодларнинг билдиргилари 25 августга қадар ҳарбий қисмларнинг умумий йиғилишида, уларнинг охирги бир йиллик хизмат фаолиятини муҳокама қилган ҳолда кўриб чиқилади ва номзодларнинг рўйхати 1 сентябрга қадар Интенсив синовларни ўтказиш комиссиясига тавсия этилади;

Комиссия номзодларни тиббий кўрикдан ўтказади ва интенсив синов босқичларида иштирок этишга рухсат беради;

интенсив синовлар ҳар йили 15 сентябрдан 30 сентябрга қадар ҳар бир вазирлик ва идоранинг интенсив синовларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ички идоравий ҳужжатига мувофиқ алоҳида-алоҳида ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан