Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон БААлик шайхга 200 гектар яйлов ер ажратади
8.06.2020 13:08,  
540

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистондаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагери қуриш учун ер ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида дала лагери қурилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий мартабали Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагери қуриш учун ер ажратиш тўғрисида»ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Олий мартабали Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагери қурилиши учун ер майдонларини вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш ҳақидаги таклифларига мувофиқ:

Қўнғирот туманидаги Устирт плотаси «Елабад» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан умумий майдони 200 гектар яйлов ерлар Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига 10 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли фармонининг 5-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш мақсадида 200 гектар яйлов ер майдонлари учун 200га*242900*2,047*20=1988865200 сўмнинг 5 фоизи яъни 99 443 260 сўмни Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ғазначилик бошқармаси Тошкент шаҳри Марказий банки ҳисобига, Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб варағига ҳамда қолган 95 фоизни, яъни 1 889 421 940 сўмни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳисоб варағига 5 кун муддатда ўтказиб берилади.

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагерини қуриш учун ажратилаётган ер майдонларидан оқилона ва белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганда, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларнинг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ажратилган ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинадиганлиги кўрсатиб ўтилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда ер участкасини Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига вақтинчалик фойдаланишга бериш муносабати билан давлат ер ҳисоботига ўзгартириш киритади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагери қурилиши учун ажратилган ер майдони бўйича атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатади.

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига берилган ерни ижара муддати тугагандан сўнг фойдаланиш мумкин бўлган ҳолга келтириб, Қўнғирот тумани захира ерларига қайтариб беришни таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан