Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон билан чегара пунктида туркман божхона ва полициячилари ўртасида тўқнашув юз берди
18.11.2019 17:10,  
3427

16 ноябр, шанба куни Туркманистоннинг Шовот чегара ўтиш пункти (Дашогуз вилояти)да Туркманистон полицияси ва божхонаси ходимлари ўртасида тўқнашув юзага келди. Уларни ажратиш учун Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб келишди, дея хабар қилмоқда “Хроники Туркменистана” нашри.

Чегаранинг ушбу ўтиш пунктида ҳар куни юзлаб одамлар тўпланади. Навбатда турмаслик учун туркманистонликлар таниш полицияни қидиришади ёки навбатсиз ўтиш учун ҳақ тўлашади (пора). Бироқ бу сафар одамлар ҳар доимгидан кўплиги туфайли, аввалига навбатда турган кишилар ва навбатсиз ўтмоқчи бўлганлар ўртасида, кейин эса полиция ва божхоначилар ўртасида можаро юзага келди.

Полициячилар (6-8 нафар) божхона ходимлари секин ишаётганидан норози бўлган, божхоначилар эса полициячиларнинг вазифаси тартиббузарлик эмас, балки тартибни сақлаш эканлигини эслатишган.
Воқеа муштлашишга бориб етди. Бошлиқлар вазиятни идора эта олмай қолганидан кейин, МХВ вакили махсус гуруҳни чақиради. Махсус гуруҳ келганидан кейин, можаро ҳал бўлади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можаро туфайли чегара ўтказиш пункти вақтинчалик ёпилган. Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган 50 дан ортиқ одамлар чегарани кесиб ўтиш жойида тунаб қолишган.

Ушбу ўтиш нуқтаси ҳар доим гавжум. Одамлар турли мақсадларда Ўзбекистонга ўтишади: кимдир қариндошини кўриш учун келса, яна кимдир кундалик истеъмол товарлари олиш учун ташриф буюради. Аввалроқ Туркманистон миграция хизмати эса Ўзбекистонга чиқиш учун янги чекловлар жорий этаётганлиги тўғрисида хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан