Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб 23 нафар бемор коронавирусдан тузалди
27.05.2020 15:37,  
157

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 5 нафар, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан 2 нафардан, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 56 ёшли эркак фуқаро тузалиб чиқди.

Навоий вилоятида тузалганларнинг 1 нафари 30 ёшли эркак, яна 1 нафари эса 35 ёшли аёл бўлиб, Зарафшон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 12 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 23 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан