Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб 46 нафар бемор коронавирусдан соғайди
6.05.2020 13:08,  
328

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, юртимизнинг бир йўла икки ҳудудидан: Андижон вилоятидан 7 нафар, Наманган вилоятидан 31 нафар, жами 38 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Наманганда соғайганларнинг 14 нафари эркак, 17 нафари аёллар бўлиб, уларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Шунингдек, Бухоро вилоятида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 3 нафар, жами 8 нафар коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ соғайди.

Бухорода шифо топганларнинг 4 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёш.

Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Самарқандда тузалганларнинг 3 нафари (7 ёшли, 31 ёшли ҳамда 78 ёшли) ҳам эркак бўлиб, ушбу вилоятнинг Тойлоқ туманидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Соғайганлар айни пайтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1547 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан