Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди
12.03.2020 13:16,  
583

Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 10 март куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 36 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 70 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (70 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 500 сўмдан 4 300 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Дамариқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори»да (1 500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4 300 сўм).

Сабзи 700 сўмдан 4 500 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (700 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 500 сўм) кузатилди.

Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да қайд этилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус» навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 500 сўм) кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан