Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев яна бир қарорни имзолади
16.10.2021 17:06,  
89

Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

Институтда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади;

Консерваторияда ҳозирда таҳсил олаётган бакалавриатнинг 2–4 курс  ва магистратуранинг 2-курс талабалари ўқишини Институтда давом эттирилади.

Институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда, жумладан:

юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;

миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига (2 та) Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади ҳамда “Маҳорат дарслари” йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан