Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 24,2 млрд долларга етди
7.09.2021 18:56,  
72

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига 858,6 миллион долларга ёки 3,7 фоизга ошиб, 24,2 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Бу Молия вазирлигининг навбатдаги ҳисоботида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, давлат ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,5 фоизни ташкил этмоқда.

Бунда давлат ташқи қарзи қолдиғи – 21,8 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 34,7 фоизни, давлат ички қарзи қолдиғи – 2,4 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, бунда давлат ички қарзи қолдиғи таркибида давлат қимматли қоғозлари, давлат томонидан кафолатланган ички қарз ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи акс эттирилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат қарзи қолдиғи 858,6 миллион долларга ошиши Ўзбекистон номидан ва давлат кафолати остида инвестиция лойиҳаларини ва давлат бюджети дефицитини молиялаштириш учун ташқи ва ички манбалардан жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилиши, қарз мажбуриятлари бўйича асосий қарзнинг сўндирилиши ҳамда давлат қарзи портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳлангани айтилган.

Натижада:

  • Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 363,4 миллион долларга ошган;
  • давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 319,1 миллион долларга ошган;
  • давлат томонидан кафолатланган ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи 250,8 миллион долларга кўпайган;
  • Ўзбекистон номидан 2 триллион 240 миллиард 900 миллион сўмлик давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиниши ҳамда 3 триллион 20 миллиард сўм миқдоридаги ДҚҚ сўндирилиши натижасида ДҚҚ бўйича қарздорлик қолдиғи 779,1 миллиард сўмга камайган;
  • давлат ташқи қарзи портфели таркибида 11,7 фоизни ташкил қилувчи валюта – Япония иенаси 2021 йилнинг январь июнь ойларида АҚШ долларига нисбатан 6,8 фоизга қадрсизланган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг биринчи чорагидаги давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайиш тенденцияси иккинчи чоракда ҳам кузатилган. Хусусан, Давлат статистика қўмитасининг янгиланган маълумотлари асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, давлат қарзи қолдиғининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2021 йил бошида 38,9 фоизни, биринчи чорак якунлари бўйича 38,6 фоизни ва биринчи ярим йиллик якунлари бўйича 38,5 фоизни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан