Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон электр таъминоти тизимига чекловлар киритилмоқда
25.07.2020 11:01,  
977

«Миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошаётган сўнгги кунларда, яъни жорий йил 21 июль кунидан бошлаб, энерготизимда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол этилаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келиб, натижада энерготизимдаги йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлаш (энерготизим параметр кўрсаткичларини меъёр даражасида сақлаш) мақсадида республика истеъмолчиларига чекловлар киритилмоқда.

Республика бўйича киритилаётган чеклов миқдори тахминан 1,5–2,0 млн.кВт/соатни ташкил этмоқда. Бу кунлик ўртача истеъмолнинг (195,6 млн. кВт/соат) 0,8–1,0 % ини ташкил этади.

Шу билан бирга, республика бўйича вақтинчалик электр таъминотидаги узилишларига қўшни Тожикистон энерготизимидан қабул қилинаётган электр энергияси импорти ҳажмининг кескин қисқариши ҳам сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Тожикистонда сув танқислиги оқибатида жорий йил 16 июль куни соат 2:33да кучланиши 500 кВ бўлган «Регар» ва «Сурхон» подстанцияларини боғловчи Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғи орқали импорт амалиёти тўхтатилган ва импорт миқдори суткалик ўртача 12,0 млн.кВт/соатдан 0,3 млн кВт/соатгача камайган.

Бундан ташқари, республикамизда жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги сабабли Ўзбекистон гидроэлектростанцияларида шартномавий миқдорга нисбатан кунлик 6-7 млн. кВт/соат, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10–12 млн. кВт/соат кам электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда ва бу ҳам, ўз навбатида, электр энергияси танқислигини юзага келтирмоқда.

Мавжуд ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида «Ўзбекистон МEТ» АЖ ўз ваколатлари доирасида «Туркманэнерго» компанияси билан электр энергияси импорти бўйича шартнома имзоланган бўлиб, ушбу амалиётнинг бошланиши 2020 йил 28 июлдан кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан