Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон энергетика бозорида жиддий ўйинчилар пайдо бўлиши кутилмоқда. Рўйхатда Британия ҳамда Франциянинг машҳур компаниялари бор
26.09.2019 17:23,  
437

Ўзбекистон 2019 йилда камида учта хорижий энергетика компаниялари билан шартнома имзоламоқчи. Келаси йил хорижий инвесторлар сони 5 тага етиши кутилмоқда. Ўзбекистон газ қазиб олиш ҳажмини оширади. Бу ҳақида “O‘zbekneftegaz” АЖ бошқарув раиси Баходир Сидиқов Тошкентда бўлиб ўтган энергетика форумида хабар берди.

Эҳтимолий ҳамкорлар сирасига British Petroleum (Буюк Британия), Total (Франция), SOCAR (Озарбайжон), Rosneft (Россия) ҳамда Novatek (Россия)лар киради.

Эҳтимолий инвесторлар Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришларини тўлалигича ташқи бозорга йўналтиришмоқчи. Аммо Тошкент уларга «лойиҳа иқтисодий маънога эга бўладиган даражада» нарх таклиф этмоқда.

Лойиҳанинг даромадлилиги борасидаги саволга жаноб Сидиқов: “11 фоиздан 15-16 фоизгача”, — дея жавоб қайтарган.

Шунингдек, Баходир Сидиқов унинг компанияси келгуси йилда 1 млрд $ евробонд чиқаришни режалаштираётганини ҳам маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан