Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилган тақдирда ҳукумат бир қатор соҳалар учун имтиёзлар ҳамда меҳнат муҳожирлари учун кенг қамровли амнистия олишни истайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВдаги манбаларига таяниб “Коммерсанть” нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳозирда Россия миграция қонунчилигини бузганлиги учун юз минглаб ўзбекистонликлар Россияга кира олмаяпти.
Москва ушбу интеграцияга Тошкентни жалб қилишдан манфаатдор.
Коммерсанть манбасига кўра, Ўзбекистон бир қатор соҳалар учун имтиёзли ўтиш даври (айримлари учун ҳатто ўн йилгача) истамоқда.
Россия ТИВ, шунингдек, Ўзбекистон МДҲдаги энг йирик савдо, иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигини эслатиб ўтди. Россия Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2018 йилда мамлакатлараро савдо айланмаси 2017 йилга нисбатан 29 %га ошиб, $4,4 млрдга етган.
Россия Ўзбекистоннинг жаҳондаги энг йирик ташқи савдо ҳамкорларидан биридир. Мамлакатимиз ташқи савдосидаги 16.9 % улуши билан руслар 19 % улушга эга Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.
Сергей Лавровнинг айтишича, иккала мамлакат савдо айланмасини камида $10 млрдга етказишни кўзлаган.
Мавзуга доир: Мигрант: ЕОИИ ҳақида эртак айтманг! Патент баҳона эмас!