Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқароларини Суриядаги террорчилик ташкилотига жўнатишда гумон қилинган шахс ушланди
2.12.2020 11:16,  
455

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ўзбекистон фуқароларини ёллаб, Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига жўнатишда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 1996 йил Самарқанд вилоятида туғилган О.Ҳошимов 2019 йилда Мисрда ўқиши давомида халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган. О.Ҳошимов у ерга Ўзбекистондан диний таълим олиш мақсадида борган ёшлар орасида ўзининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган ҳамда Сурия давлати ҳудудида фаолият олиб бораётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотининг сафига қўшилишга даъват қилиб, уларни ташкилотнинг сафига юбориш билан шуғулланиб келган.

Ушланган шахснинг уяли телефони хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Олий суднинг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан