Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқароси Туркияда ўлдириб кетилди
25.02.2021 19:53,  
2131

Туркияда Ўзбекистон фуқароси ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказилиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Хабарга кўра, 23 февраль куни Ўзбекистон фуқароси О.Б. га нисбатан қасдан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.

Натижада, фуқаро олган тан жарохатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшехир давлат шифохонасида вафот этган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан катъий назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан жасадини Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган хужжатлар расмийлаштирилиб, марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ёрдам кўрсатилган.

«Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонда дафн қилиш учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ёрдам кўрсатилди», – дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан