Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон «Газпром»га газ сотувчидан сотиб олувчига айланди
22.06.2021 08:18,  
256

Ўзбекистон «Газпром»га газ сотувчидан сотиб олувчига айланди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2018 йилда «Газпром»га 3,8 миллиард кубометр газ етказиб берди, 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 миллиард кубометргача оширди. 2020 йилда эса бутунлай тўхтатди. 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳам Ўзбекистон гази Россия концернига етказиб берилмаган.

2020 йилдан «Газпром» Ўзбекистонга Туркманистон газини етказиб беришни бошлади. 2020 йилда 0,9 миллиард кубометр, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 1,5 миллиард кубометр газ етказиб берган.

Эътиборлиси, Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи чорагида «Газпром» / Туркманистондан ўзи Хитойга экспорт қилиши мумкин бўлган газдан (0,54 миллиард кубометр) уч баравар кўпроқ сотиб олди.

«Ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатлари жуда тез ривожланмоқда. Биринчи навбатда, бу Ўзбекистонга тааллуқли. Ва биз ушбу мамлакатда истеъмолнинг ортганини кузатяпмиз. Шунинг учун, албатта, у ёки бу даражада газ сотиб олиш камаяди, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради, агар Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак», — дея май ойида ўзбек гази билан боғлиқ вазиятга изоҳ берганди «Газпром» бошқарув раиси ўринбосари, «Газпром экспорт» МЧЖ бош директори Елена Бурмистрова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан