Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳарбий суди давлатга хоинликда айбланган икки фуқарога ҳукм ўқиди
17.07.2020 13:02,  
1483

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаеваларга оид жиноят ишини кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Бир неча ой давом этган ёпиқ суд мажлисида гувоҳлар ва судланувчиларнинг кўрсатувлари тингланиб, таҳлил қилинди. Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг келтирган важлари текширилди. Суд якунига кўра, судланувчи А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаеваларни юқоридаги жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Натижада содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчиларнинг шахси, оилавий аҳволи каби жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, А.Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу иш бўйича судланган Е.Ярбабаевага эса Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бироқ унинг тергов ва судда жиноятларни фош этишга фаол ёрдам берганлиги ва ишдаги бошқа жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, суд тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келди ва 3 йил синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.

Олий суд матбуот хизмати хабарида судланувчиларнинг ёши, қаерда ишлагани ва бир-бирига қариндошлик даражаси очиқланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан