Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳарбийлари парадда қатнашиш учун коронавирус ўчоқларидан бирига етиб борди
17.06.2020 16:17,  
2824

24 июнь куни Москвадаги «Қизил майдон»да бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида қатнашиш учун 12 мамлакат ҳарбийлари Россия етиб келди.

Россия армияси генерали Олег Салюков маълум қилишича, парадда қатнашиш учун аллақачон Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳарбий хизматчилари етиб келган.

2020 йил 17 июнь эрталабки маълумотларга кўра, Россияда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 544 725 кишига етиб, мамлакат беморлар сони бўйича дунёда 3-ўринда қолмоқда. Беморларнинг 300 мингдан ортиғи соғайган бўлса-да, дунё олимларида катта шубҳа уйғотган ҳолда вафот этганлар сони камроқ – 7 478 кишини ташкил қилмоқда.

Москвадаги ҳарбий парадда 13 мингдан ортиқ ҳарбийлар иштирок этиши кутилмоқда, 234 та замонавий ва тарихий ер усти ҳарбий техникалари, жумладан, энг сўнгги «Терминатор» танкларини қўллаб-қувватловчи жанговар транспорт воситалари, «Коалиция-СВ» ва «Мста-СМ» ўзиюрар гамбиталари, Т-90М ва «Армата» танклари, «Бук-М3», «Тор-М2», С-400 зенит-ракета тизимлари, шунингдек 75 самолёт ва вертолётлар намойиш этилади.

Ғалабани нишонлаш Россия бюджетига қанчага тушяпти?

Карантинга қарамай Россияда Ғалаба паради репетициялари ўтказилмоқда (фото)

Аввалроқ Москвадаги парадда Ўзбекистон президентининг иштирок этишга розилик билдирганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан