Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади
29.04.2021 15:04,  
186

Ҳиндистондаги коронавирус инфекциясини тарқалишини бартараф этиш учун Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини юворади, дея хабар бермоқда «Нигоҳ».

Гуманитар ёрдам сифатида «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламлари ва бир марталик респираторларини етказиб бериш режалаштирилган.

Ҳозирда Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланишнинг рекорд даражадаги янги ҳолатлари аниқланмоқда. Фақат 10 кун ичида 3,2 миллиондан ортиқ киши касалланган ва 24 мингдан ортиғи вафот этган. 

Бундан ташқари, икки марта мутацияга эга бўлган коронавируснинг янги тури (В.1.617) аниқланган. Ушбу касаллик билан коронавирусдан тузалганлар ва эмланганлар ҳам касалланиши мумкин.

Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими ҳозирги вазиятга бардош бера олмаяпти. Касалхоналарда ётоқ, дори-дармон ва кислород етишмовчилиги мавжуд. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан