Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳудудларида «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилиши учун 992 гектар ер майдони танлаб олинди
10.12.2021 08:22,  
317

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилиши режалаштирилган «Янги Ўзбекистон» массивлари учун ҳудудлар бўйлаб ер майдонлари танлаб олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Давлат раҳбари 2 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида «Янги Ўзбекистон» мавзелари қурилишини маълум қилганди. «Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуришимиз зарур», — деган эди президент.

30 ноябрь куни эса Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишига оид лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳага кўра, 2022 йилда 22 та янги массив барпо этилади, кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратилади.

Қайд этилишича, ҳозирда қурилиши режалаштирилган массивлар сони 22 тадан 29 тага кўпайган. Массивлар Фарғона вилояти Боғдод туманида қурилган «Мурувват» массиви намунасида барча ҳудудларда қурилади.

Маълум қилинишича, ҳокимликлар билан 30 та массив учун 992 гектар ер майдони танлаб олинган. Уларда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, бозор инфратузилмаси ва муҳандислик объектларини жойлаштириш бўйича бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Лойиҳага кўра, 2022 йилда 2 минг 191 та уй, жумладан, 56 минг хонадон, 27 та мактаб, 40 та боғча, 25 та оилавий поликлиника ва 120 дан ортиқ савдо-маиший хизмат мажмуаси қуриш кўзда тутилган. Ҳозирда ер ажратиш, бош режа ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, буюртмачи ва пудратчиларни аниқлаш, молиялаштириш, ипотека кредитларини ажратиш, металл ва цемент билан таъминлаш, муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш масалалари ҳал этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан