Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилгача ЯИМ кўрсаткичини 2 баробар кўпайтирмоқчи
9.10.2019 01:56,  
218

Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичининг 2,1 баробаргача, аҳоли жон бошига ЯИМнинг 3 баробаргача (4 538 АҚШ долл.) ўсишига эришмоқчи. Бу ҳақда вазирлик томонидан муҳокамага қўйилган концепция лойиҳасида эълон қилинган.

Унда айтилишича, белгиланган мақсадларга эришиш учун йиллик ўртача иқтисодий ўсишни 6,4%дан паст бўлмаган суръатда сақлаб туриш талаб этилади.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсишининг режалаштирилган суръати республиканинг даромад даражаси ўртадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига қўшилишига, меҳнат бозорида оғир аҳвол даражасини пасайтиришга, аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш ва кам таъминланганликни икки баравар қисқартиришга, кишиларнинг яшаш жойига (20 квадрат метр), сифатли ичимлик сувига (100%) ва электр энергиясига (100%) бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга имкон яратади.

Тахминларга кўра, ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг ўртача умр кўриши 78-80 ёшгача ошиши, ўлим кўрсаткичи эса бир ярим бараварга қисқариши кутилмоқда.

2018-2030 йилларда республикада ЯИМ ўсишининг асосий омиллари сифатида қуйидагилар белгиланмоқда: саноатнинг реал ҳажми 2,3 бараварга (ЯИМ ҳажми 2018 йилги 26,3% дан 2030 йил 33,3% гача оширилиши), қурилиш ишлари 2,1 бараварга (5,7% дан 6,4% гача), хизмат соҳасининг 2,1 бараварга (35,6% дан 39,3% гача) ўсишини таъминлаш, қишлоқ хўжалигидаги улушни 1,8 бараварга (32,4% дан 21% гача) пасайтириш.

Экспорт ҳажмларининг уч маротабагача оширилиши иқтисодиётда ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсишини таъминлаб бериши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан