Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукумати вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда
7.09.2020 14:54,  
182

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати ҳозирда коронавирусга қарши вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда

Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат эмлаш масаласи устида ишламоқда.

«Бир қатор давлатлар, шу жумладан Хитой бизга вакцинанинг клиник синовларида иштирок этишни таклиф қилди. Ҳозирда ҳамкасблар синовларда иштирок этиш ёки барча синовлар муваффақиятли якунлангандан сўнг вакцинани сотиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишмоқда.

"Шунингдек, биз Россия вакцинасини ҳам ўрганмоқдамиз. Биз аҳолини эмлаш учун препаратларни ўз вақтида сотиб олишга тайёрмиз», – деди у.

Баҳодир Юсупалиевнинг қўшимча қилишича, Россия вакцинаси бўйича мутахассислар ва ҳукумат даражасидаги муҳокамалар жараёни давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан