Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон илк бор Афғонистон, Молдова ва Исроилга болалар ўйинчоғи экспорт қилди
6.10.2020 12:00,  
159

 2020 йил бошидан бери Ўзбекистон 5 млн 229 минг АҚШ доллари қийматидаги болалар ўйинчоғи экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп, деб ёзмоқда Давлат божхона қўмитаси.

Жорий йилда илк маротаба Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари Афғонистон, Молдова ва Исроилга экспорт қилинди.

Шунингдек, Озарбайжон ( 9 баравар), Тожикистон (1,8) ва Қозоғистонга (1,7) сотув ҳажми ҳам ошган.

Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Россия, Беларусь, Грузия, Қирғизистон каби давлатлар ҳам бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан