Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ислоҳотларнинг иккинчи босқичига тайёр – Euronews
24.12.2021 21:54,  
144

Ўзбекистон ислоҳотлар дастурининг навбатдаги босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Aйрим функцияларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш билан ҳукумат таркибини тубдан қайта қуриш кутилмоқда, айрим функциялар эса бутунлай бекор қилинади.

Ислоҳотларнинг биринчи босқичида хорижий капитал учун эшиклар очилди ва йирик хусусийлаштириш дастури бошланди. Илгари ташқи сиёсатда изоляционизм позициясини эгаллаб келган мамлакат кўп векторлилик, қўшнилар ва узоқ ҳамкорлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш концепциясини қабул қилди.

Ислоҳотларнинг иккинчи босқичи қийинроқ, лекин, эҳтимол, аҳамиятлироқ бўлади. Иш ўринларини яратиш ва қашшоқлик билан курашиш дастурлари алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

Иқтисодиётни ривожлантириш режалари доирасида ҳукумат Ўзбекистонни аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритиш ниятини эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан