Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон жаҳон хурмо экспортёрлари рейтингида кучли учликдан тушиб кетди
13.11.2019 09:27,  
186

2018 йил якунлари бўйича Ўзбекистон жаҳон хурмо экспортёрлари кучли учлигидан пастга тушиб кетди. У ўз ўрнини Хитойга бой берди.

EastFruit таҳлилчилари маълумотларига кўра, мамлакатимиз ўтган йили 55 минг тонна хурмо экспорт қилган, бу эса 2017 йилдагига қараганда 18 минг тоннага камроқдир.

Жаҳон бозорига йўналтирилган ўзбек хурмосининг катта қисми Россия ва Қозоғистон бозорларида сотилди. Озроқ қисми қўшни Туркманистон ва Қирғизистон томонидан сотиб олинди. EastFruit манбасига кўра, ўзбек хурмоси Қозоғистон ва Қирғизистонга олиб борилади ва у ердан Россия бозорларига реэкспорт қилинади.

Шу билан бирга Ўзбекистондан Шарқий Европага – Украина ва Белорусияга хурмо етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошган. Белорусга экпорт 3 баробар (763 т.), Украинага эса 2 баробар (593 т.) ортган. Шунингдек, экспортёрларимиз илк бора БАА бозорларига чиқишди.

Хурмо бозорида жаҳон етакчилари ҳали ҳам Испания ва Озарбайжон бўлиб турибди. Улар ўтган йили, мос равишда, 168,3 минг т. ва 150,9 минг т. хурмо сотишган. Бу бозорда кунига 600 – 700 минг тонна маҳсулот сотилади ва кунлик валюта айланмаси 500 – 600 млн. $ни ташкил қилади.

Энг йирик импортёрлардан бири бу Россия саналади. Бу мамлакат кунига 130 млн. $лик 160 минг тонна хурмо харид қилади. Иккинчи ўринда эса Германия ва учинчи ўринда Қозоғистон – бу ерда бунчалик кўп хурмо ейишмайди, уларнинг аксарияти қайта сотиш учун сотиб олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан