Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Журналистика университи 2020-2021 йил ўқув жараёнларини расман масофавий шаклда якунлайди
23.04.2021 13:22,  
88

Хабарингиз бор, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети икки ҳафталик карантинга ёпилган эди. Мана икки ҳафта ҳам якунланди. Университет маъмурияти узоқ муҳокама қилиб, ўқишни оффлайн ёки онлайн давом эттириш бўйича бир қарорга келди. 

Демак, ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда бакалавриат, сиртқи таълим шаклида таҳсил оладиган барча талабалар, қолаверса магистратурада таҳсил олаётган 1-курс талабалари (2-курс, магистратурани тамомлаётган талабалардан ташқари) ўқишни онлайн давом эттиришга келишилди. Биласиз, ҳозирда аниқланга “африканча штамм” оддий COVID-19'дан кўра анча хавфли ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, сизнинг саломатлигингиз биз учун ҳамма нарсадан устун ва муҳимроқ.

Лекин бу дарслар ўтилмайди дегани эмас. Ўқув жараёнини ўқув бўлими назорат қилиб боради. Шунинг учун, ҳар куни дарсларда онлайн қатнашишда ва янги билим олишда асло тўхтаманг!

Қолаверса, университет ётоқхонасига карантинга олинган талабалар ҳам 24 апрел, яъни шанба кундан ўз уйлари томон йўл олишларига рухсат берилади. Бугундан бошлаб, тайёргарлик ишларини бошлашлари мумкин.
 
Ҳурмат билан, ЎзЖОКУ маъмурияти - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яъни 12 апрелдан университет 14 кунлик онлайн таълимга ўтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан