Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон кубоги финалида ВАР ишлаши кутилмоқда
17.12.2020 23:00,  
195

Жорий мавсумдаги кубогнинг финал баҳсида биринчи маротаба ВАР дан фойдаланиш режа қилинмоқда. Бу ҳақида эса футбол мутахассиси Алишер Никинбаев хабар бермоқда.

 Ўзбекистон кубогининг финал баҳси Намангандаги "Навбаҳор" стадионида ўтказилади. Финал баҳсида эса "Пахтакор"  ва Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув 20-декабр соат 15:00 да этиб белгиланган.

 Маълумот учун, ВАР (Видео Ассистант Реферее) технологияси илк марта 2016-йилда Шимолий Америка чемпионати МЛСъда синов тариқасида қўлланган. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тест қилиб кўрилган. 2017-йилда тизимдан Конфедерациялар кубогида ҳам фойдаланилди; дастлаб Австралия, сўнг Германия, Италия, Португалия, Испания ва Туркия чемпионатларига татбиқ этилди. Шу тариқа, синовдан муваффақиятли ўтган ВАР 2018-йил 3-мартида футбол қоидаларига киритилди ва Россияда ўтган Жаҳон чемпионатига тўла жорий этилди.
Тизим тўртта вазиятда – гол, пеналти ва тўғридан-тўғри қизил карточкага тортадиган ҳолатни текшириш, шунингдек, сариқ ёки қизил карточка англашилмовчилик боис бошқа футболчига кўрсатилганида – ҳакамларга тўғри қарор чиқаришда ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан